Ўзбекистон Президенти Остона шаҳрида Марказий Осиё ва Россия етакчилари учрашувида иштирок этди
Давлатимиз раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, учрашувда Россия Президенти Владимир Путин, Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмон ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов ҳам қатнашди.
«Марказий Осиё – Россия» форматидаги ҳамкорлик, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Давлатимиз раҳбари минтақавий шерикликни кучайтириш мақсадида савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, энергетика ва маданий-гуманитар соҳалардаги, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш борасидаги алоқаларни янада юқори босқичга олиб чиқишга қаратилган ташаббусларни илгари сурди.