24-26 июнь кунлари Тошкентда “MINEX Central Asia 2025” форуми бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 24-26 июнь кунлари Ўзбекистон технологик металлар комбинати (ТМК) мезбонлигида “MINEX Central Asia 2025” форуми бўлиб ўтади.
Ушбу форум критик минераллар бўйича глобал келажак масалаларига бағишланган бўлиб, тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳамда Ўзбекистон технологик металлар комбинати мезбонлигида ташкил этилмоқда.
“MINEX Central Asia 2025” доирасида қуйидаги масалалар кўриб чиқилади:
-нодир металлар бўйича ишлаб чиқаришдан то қайта ишлашгача бўлган барқарор таъминот занжирларини яратиш;
Минтақавий стратегик шериклик ва сармоявий ишонч муҳитини шакллантириш;
-ESG стандартлари ва барқарор кончилик амалиёти;
-Қайта ишлаш, рақамлаштириш ва инновациялар;
-илмий ҳамкорлик ва кадрлар салоҳиятини ривожлантириш;
-Глобал таъминот занжирларига интеграция ва ташқи инвесторлар иштирокидаги юқори технологик лойиҳаларни тарғиб қилиш.
Шунингдек, форум доирасида илк бор Марказий Осиё минтақасида геология ва кончилик соҳасида янгилик яратаётган, барқарорлик ва етакчиликни намоён этаётганларни тақдирлаш бўйича “Central Asian Mining & Geological Exploration Award” мукофотини топшириш маросими ўтказилади.
Агар сизнинг фаолиятингиз камёб минераллар, барқарор таъминот занжирлари, яшил трансформация ёки минтақавий шериклик билан боғлиқ бўлса, бу форум айнан Сиз учун!
Батафсил маълумот олиш ва рўйхатдан ўтиш https://2025.minexasia.com орқали амалга оширилади.
“Дунё” АА