Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама этилди

Ўзбекистоннинг Туркманистондаги элчиси Равшанбек Алимов Туркманистон Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мяхри Бяшимова билан учрашди.
Учрашув давомида сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ташкилотлар ва кўп томонлама тузилмалар доирасидаги ўзаро алоқалар, минтақавий ва глобал ташаббуслар юзасидан фикрлар алмашилди.
Суҳбат чоғида 2025 йил 4–8 август кунлари Туркманистоннинг «Аваза» миллий туристик зонасида бўлиб ўтадиган Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг «Денгизга чиқиш имкониятига эга бўлмаган ривожланаётган мамлакатлар»га бағишланган учинчи конференциясида Ўзбекистон делегациясининг иштирокига тайёргарлик масалалари алоҳида муҳокама қилинди.